БАРГ НЕКРОЗИ

БАРГ НЕКРОЗИ (юн. necrosis – ўлик) — барг ҳужайраси ёки тўқимасининг қуриб қолиши. Баргни совуқ ёки офтоб уриши, бирор сабаб билан жароҳатланиши, кимёвий моддалар таъсири, шунингдек бактерия ва замбуруғларнинг зарарлаши натижасида барг япроғида сариқ, қизғиш, қўнғир ва қора доғлар пайдо бўлади. Mac, Pseudomonos caucasicum Sen., Pseudomonos coronafaciens бактериялари таъсирида данакли мева дарахт баргларида қизғиш, сули баргида қўнғир, гаммоз бактерияси таъсирида ғўза баргида қорамтир доғлар ҳосил бўлади. Ғўза ва картошкада эса замбуруғлар таъсирида макроспориоз (қўзғатувчиси — Macrosporium), дуккакли экинларда аскохитоз ва ғаллали ўсимликларда занг касалликлари пайдо бўлади. Барг некрози ғалла экинларида, лавлаги, кунжут, каноп, тут дарахти ва б. экинларда ҳам учрайди. Кураш чоралари: 0,5, 1,0 ва 2,0% ли бордо суюқлиги пуркаш, хазон ва ўсимлик қодцикларини йиғиб куйдириш, қўлланмада кўрсатилган меъёрда кимёвий моддалар ишлатиш.