БАРАТОВ

БАРАТОВ Мубинжон (1933.9.12, Нурота ш.) — файласуф олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000), фалсафа фанлари дри (1972), проф. (1973). Ўрта Осиё давлат унтининг шарқшунослик фтини тугатган (1956). 1959 – 75 й. ларда Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ ин-тида ишлаган (1970 — 75 й. ларда директор, айни вақтда хорижий шарқ фалсафаси сектори мудири). Ўзбек энциклопецияси Бош муҳаррири (1975 — 76). Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти директори (1976 — 80). ТошДУ ҳузуридаги Олий ўқув юртлари ижтимоий фанлар ўқитувчиларининг малакасини ошириш ин-ти директори (1980 — 93).

1993 й. дан Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ ин-тида бўлим мудири. Илмий фаолияти Ўрта Осиё ва хорижий шарқ халқлари фалсафаси тарихига бағишланган.

Ас: Хорижий шарқ халқпари илғор ижти-моий-фалсафий фиқолари очерклари (монография), Т., 1971; Ҳиндистонда ижтимоий фиқолар (ҳаммуаллифликда), Т., 1973.