БАРАНОВ Павел Александрович (1892. 28.7, Москва — 1962.17.5, Ленинград) — ботаник-эмбриолог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1944). Фанинг мухбир аъзоси (1943), биол. фанлари дри (1935), проф. (1928). Ўрта Осиё унтида доцент, анатомия-морфология кафедраси мудири ва проф. (1921 — 44), Чимён ботаника ст-яси ва Помир биология ст-яси Баранов раҳбарлигида тузилган. Барановнинг асарлари ўсимликлар анатомияси, эмбриологияси, биолхи ва селекциясига бағишланган.