БАРАБАН (туркча) (техникада) — машина ва аппаратларнинг цилиндр шаклидаги ичи ковак детали. Mac, қуритиш Барабани, қозиқли Барабан, аррали Барабан Соат ва б. пружинали механизмларда, буғ қозонлари, юк кўтариш машиналарининг деярли ҳамма турида, кўпгина соҳалардаги турли мосламаларда ҳам тегишли Барабанлар бўлади. Барабан конус шаклли бўлиши хам мумкин. Асосий элементи Барабан бўлган машиналар хам Б. деб аталади. Мас, пахта тозалаш саноатида қўлланиладиган Б. ларда пахта, тўқимачилик ктидаги қуритиш Б. ларида тўқимачилик маҳсулотлари қуритилади. Улар юпқа мисдан цилиндр шаклида ясалган бўлиб, ичидан буғ билан қиздирилади. Кўтариш машинасининг конуссимон барабани.