БАР (инг. bar — тўсиқ) — денгизнинг қирғоққа яқин қисмида унга паралел чўзилган, қум ёки чиғаноқлар тўпламидан ҳосил бўлган камбар тўсиқ, қуруқлик. Тўлқин келтирмаларидан ҳосил бўлади. Баъзан юзлаб км. га чўзилади. Бар кўпинча эгик марза шаклида бўлиб, қавариқ қисми денгиз ёки қирғоқ томонга қараган бўлади. Денгизнинг чекка қисмини ажратиб қўйиб, қўлтиқ ва кўллар ҳосил қилади. Дарёлар қуйиладиган жойдаги сув ости қум тўсиғи ҳам Бар дейилади.