БАҚАТИШЛАР

БАҚАТИШЛАР (Ranadon) – бурчактишлилар оиласига мансуб сувда ҳамда қурукдикда яшовчилар уруғи. Танглайидаги тишлари бақаларникига ўхшаш кўндаланг қисқа қатор бўйлаб жойлашган. Олдинги оёқларида 4 тадан, орқа оёқларида 5 тадан бармоқлари бўлади. Танаси яшил-кулранг ёки қўнғир тусда, уз. 25 см гача. Бақатишлар тоғлардаги туби тошлоқ сойларда 2500 м гача баландликда тарқалган. Ҳар хил ҳашаротлар, ўргимчаксимонлар, чувалчанглар билан озиқланади. Кундузи тошлар остига бекиниб олади, кечаси фаол ов қилади, баъзан қуруқликка ҳам чиқади. Урғочиси 50 — 100 та тухум қўяди. Метаморфоз орқали ривожланади. 5 йилда вояга етади. 2 тури маълум. Сичуан Бақатишлар

(R. wushahensis) Хитойда тарқалган. Еттисув Б. (R. sibiricus)HHHr уз. 20 см. Жун-ғор Олатови (Тяньшан) эндемиги Кизил китобга киритилган.