БАПТИЗМ (юн. baptizo — сув билан чўқин-тириш) — протестантизмлят секталардан бири. Баптистлар фикрича, болалар ёшлигида эмас, балки динга нисбатан онгли муносабатда бўлгандагина чўқин-тирилиши, диний эътиқодда эркинлик бўлиши лозим. Исо Масиҳга ишонганларнинг ҳаммасини худо халос этади. Баптизм руҳонийларнинг динга ишонувчилар билан худо ўртасидаги воситачилигини рад этади, христианликда муқаддас ҳисобланадиган авлиёлар, иконалар, сирли маросимлар ва кичик байрамларни тан олмайди, фақат Исо Масиҳ номи билан боғлиқ бўлган байрамларни, шунингдек баъзи махсус байрамларни тан олади. Бибяияни диний таълимотнинг ягона манбаи деб ҳисоблайди, унга қатъий риоя қилишга чақиради.
Баптизмнинг дастлабки жамоаси 1609 й. да Голландияда инглиз муҳожирлари орасида вужудга келди. 1612 й. да Англияда, 1639 й. да Шим. Америкада пайдо бўлди. 19-а. да Европа, Осиё, Африкада, Лотин Америкасидаги мустамлака ва қарам мамлакатларда кенг тарқалди. Б. Россияга 19 – а. нинг 60 – й. ларида Германиядан кириб келган. 1905 й. да Жаҳон баптистлари иттифоқи тузилди, унинг маркази АҚШда. Жаҳондаги баптистлар сони 31 млн. дан ортиқ. Ўзбекистонда баптистларнинг рўйхатга олинган 14 та жамоаси бор (1998).