БАПТИСТЕРИЙ (юн. baptisterion — чўмиладиган ҳовуз, чўқин-тириш хонаси) — махсус диний маросим — чўқин-тириш учун тайёрланган бино. Ғарбий Европа мамлакатларида кўпинча гумбазли алоҳида иморат, ичида чўмиладиган ҳовузи бўлади, деворлари нақшдор, баъзан ҳовуз атрофига ҳайкаллар қўйилади.