БАОТОУ

БАОТОУ — Хитойдаги шаҳар, Ички Монголия мухтор рнида. Хуанхэ дарёси бўйида жойлашган. Аҳолиси 984 минг киши (1991). Йирик транспорт йўллари тугуни. Хитойнинг оғир саноат, жумладан қора металлургия саноати маркази. Йирик металлургия мажмуаси тошкўмир ва темир рудасининг маҳаллий захираси ҳисобига ишлайди. Қурилиш машинасозлиги, энергетика ва озиқовқат саноати корхоналари бор.