БАНОКАТИЙ (тўлиқ исми: Абу Сулаймон ибн Довуд ибн Абулфазл Муҳаммад ибн Довуд Банокатий) (14а.) — банокатлик тарихчи олим ва шоир. Дастлаб элхонийлардан Ғозонхон ва Султон Абу Саъид саройида хизмат қилган. Унинг Р«авзат ул-албоб фи таворих ил-акобир валансоб» («Акобирлар ва асиллар тарихи хусусида оқиллар боғчаси») тарихий асари бизгача етиб келган. Асарда дунёнинг «яратилиши»дан то элхон Абу Саъид замони (1317 — 1335)гача Эрон, Ҳиндистон, Мовароуннаҳр, Хитой ва Европада бўлиб ўтган воқеалар қисқача ҳикоя қилинган. Давлатшоҳ Самарқандийнинг сўзларига қараганда, Банокатий «шоирликда ҳам олий мартабага эга эди ва қасидалар ҳамда пишиқ қитъалар айтган…».