БАНКИРЛАР УЙИ

БАНКИРЛАР УЙИ — айрим банкир ёки банкирлар гуруҳига тегишли хусусий банк корхоналари; одатда маъсулияти чекланмаган ширкат тарзида фаолият юритади. Уларнинг кўпчилиги молия гуруҳлари ва банк концернларига кирган бўлади. Дастлаб Италияда 14-а. да судхўрликнинг ривожланиши негизида пайдо бўлган, савдо ва банк операцияларини бажаришга хизмат қилган. Кейинчалик банк иши билан шуғулланиш асосий машғулотига айланди.