БАНЖАРМАСИН

БАНЖАРМАСИН — Индонезиядаги шаҳар ва порт. Жан. Калимантан вилоятииинг маъмурий маркази, Калимантан о. да. Аҳолиси 444 минг киши (1990). Савдо маркази, ёғочсозлик корхоналари ва кема верфи мавжуд. Банжармасин орқали четга нефть, ёғочтахта, каучук, олмос, гуттаперча чиқарилади. Ун-т бор.