БАНИОНИС

БАНИОНИС Донатас (1924. 28. 4) – литва актёри. 1941 й. дан Паневеж театрида ишлайди. 1980 й. дан бош реж., 1984 — 88 й. лар бадиий раҳбар ва директор. Банионис ижроси чуқур психологик талқини, кучли эҳтиросга бойлиги билан ажралиб туради. «Ҳеч ким ўлишни хохламасди», «Ўлик мавсум», «Гойя», «Солярис», «Трест» операцияси», «Никколо Паганини» каби фильмларда бош ролларни ижро этган. Банионис ижодига бағишлаб «Мен — камбағал қиролман» ва «Кичик шаҳардан чиққан уста» номли фильмлар ишланган.