БАНДУРА

БАНДУРА (полякча bandura, юн. pandura — уч торли цитра) — чертма соз. Б. нинг паст товушли асосий узунроқ торлари жўрнавозлик хизматини ўтайди. Баланд товушли, кўпгина қисқа торлари куй ҳосил қилади. Бандура торлари бармоқлар б-н тирнаб чертилади. Хонанда-созанда (бандурачи-кобзачи)лар қўшиқларини Бандура жўрнавозлигида ижро этишган (қадимда Бандуралар кобза деб аталган).