БАНДИХОН

БАНДИХОН — қишлоқ. Сурхондарё вилояти Бандихон тумани маркази. Туман ҳудудининг жан.-ғарбида. Яқин т. й. станцияси — Қумқўрғондан 30 км, Термиздан 100 км шим. да. Қишлоқ яқинидан Оққопчиғай ариғи ўтган. Аҳоли учун ичимлик суви магистрал қувур орқали Хўжаипок дарёсидан келтирилади. Аҳолиси асосан қ. х. билан шуғулланади.

Бандихонда тарихий-археологик ёдгорликлар — Бандихонтепа I, II, Киндиктепа, Ғозимуллатепа, Ялангтўштепа ва яна бир номсиз тепа ҳамда Хонбанди тўғони қолдиқларидан иборат мажмуа мавжуд. Булар мукаммал ўрганилмаган. Бандихонтепа I шаҳар харобаси бўлиб, майд. 1,5 га; топилган тош уй қолдиқлари, сопол идиш бўлаклари мил. ав. 2минг йиллик охири ва 1 – минг йиллик бошига оид. Бандихонтепа II шаҳар харобасининг майд. 10 — 12 га; ундан топилган пахса девор қолдиғи, жом, хум ва қадаҳлар мил. ав. 650 — 450 й. ларга мансуб. Киндиктепа (майд. 140 х 30 м) ва Foзимуллатепа (майд. 50 х 25 м)дан топилган моддий маданият ёдгорликлари ахоманийлар даври (мил. ав. 558 — 330)га тўғри келади. Ялангтўштепа шаҳар харобаси (майд. 10 га)дан топилган терракота ғайкалча ва идиш-товоқ бўлаклари антик давр ва илк ўрта асрларга оид. Номсиз тепа ўрнида қандайдир мудофаа иншооти бўлган, деб тахмин қилинади. Хонбанди тўғони 16 — 17 – аларда пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, эни 30 — 35 м келади. Бандихон ёдгорликлари Ўзбекистоннинг меъморлик, ҳунармандчилик ва деҳқончилик маданияти тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.