БАНДИ КУШОД МАСЖИДИ

БАНДИ КУШОД МАСЖИДИ — Қашқадарё вилояти Косонсой туманидаги меъморий ёдгорлик (тахм. 16 – а.). Пахсадан, тўғри тўртбурчак тарҳли (15,1 х 12,4 м), томи 6 гумбаз (диаметри 2,5 — 2,9 м)ли. Шарқий томонга қараган бош тарзи содда, айвонли. Масжид хонақоҳи (15×9 м) икки устунли, безаксиз. Девори ичкари ва ташқаридан сомонли лой б-н сувалган. Масжид ўрта асрлардаги қишлоққа хос бино намунаси сифатида муҳим. Бир неча марта таъмир қилинган, дастлабки безаклари сақланмаган.