БАНДАР, бандаргоҳ (форс.) —1) қадимда чўл, дашт ва тоғли ерларда йўллар кесишган, гавжум, қўниб ўтиладиган жой; 2) дарё ва денгизда кема тўхтайдиган, кемага юк ортиладиган, ундан юк тушириладиган махсус жой, порт. Б. порт номлари таркибида ҳам учрайди. Мас, Эрондаги Бандар-Аббос, БандарТуркман портлари.