БАНДАР-АББОС — Эроннинг жан. қисмидаги шаҳар, Ҳўрмуз бўғозидаги порт. Ҳўрмузган остонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 202 минг киши (1989). Халқаро аэропорти бор. Балиқконсерва, ип-йигирув, кемасозлик корхоналари мавжуд. Балиқ овланади. Четга ҳўл мева чиқарилади.