БАНДАЖ

БАНДАЖ (франц. bandage — белбоғ) — қорин девори чурраларида, чурра дарвозасини бекитиш, қорин девори ҳаддан ташқари чўзилиб кетишининг олдини олиш ёки ички аъзоларни маромида тутиб туриш учун боғлаб юриладиган махсус камар, белбоғ. Даво ва профилактик Бандажлар — қорин усти Бандаж, ҳомиладорликда ва туғруқдан кейин тақиладиган Бандаж, шунингдек чурра Бандажи фарққилинади. Профилактик Бандаж ҳомиладорлик ва туғрукдан кейин айниқса мускуллари бўшашиб қолган аёлларда (ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги Бандаж) қорин деворининг ҳаддан ташқари чўзилиб кетиши кузатилганда, шунингдек қорин бўшлиғидаги операциялардан кейин қорин девори чурраси ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида тавсия этилади. Ички аъзолар, мас, меъда-ичаклар, буйраклар хийла пастга тушиб қолганда врач тавсияси бўйича даво Бандаж идан фойдаланилади. Бандажни врач назорати остида Чурра бандажи (ўнг чов чурраси учун): 1 — пружинага ўрнатилган мослама; 2 — сон остидан ўтадиган тасма танланади. Бандаж таққанда бичилиш, қисилиш ва б. нохуш ҳоллар кузатилса, уни боғламаслик ҳамда врачга мурожаат қилиш тавсия этилади.