БАЛЮСТРАДА

БАЛЮСТРАДА (франц. balustrade — айвон, зина панжаралари) — қаторак, терраса, айвон, балкон тўсиғи сифатида ўрнатиладиган пастаккина панжара. Б. ёғоч ва чўяндан турли шаклда ясалади ва устки қисми тахта ёки мармардан қилинади. Балюстрада бинолар меъморий безагининг бир қисми ҳисобланади.