БАЛХИ ГУМБАЗ

БАЛХИ ГУМБАЗ — гумбазнинг содда тури. Тўғри тўртбурчак ва мурабба тарҳли хоналар девори устига ўрнатилади. Балхи гумбаз кўпинча паст томли биноларда (ҳаммом, сув омбори ва қазноқларда) қўлланилади. Гумбазли бино хоналарининг тарҳида кўрсатилган шаклига путур етказмаган ҳолда ёпилган. Балхи гумбазда хона деворларининг паст бўлиши ва гумбазнинг биринчи қатор ғишти хона ичига суриб терилиши бинонинг мустаҳкамлигини оширган. Гумбазнинг оғмалиги ҳар бир бурчакдан бошлаб қўйилган ғиштнинг оғмалигига боғлиқ бўлган. Девор бурчакларига қўйиладиган «нешбурик» ёки «ғоз» ғиштлари пона шаклида йўналади.

Пўлат Зоҳидов.