БАЛХАШ-ОЛАКЎЛ СОЙЛИГИ

БАЛХАШ-ОЛАКЎЛ СОЙЛИГИ — Қозоғистондаги ясси ботиқ. 340 — 600 м баландликда. Каттагина қисми Балхаш кўли билан банд. Шарқида Сассиқкўл ва Олакўл кўллари, жан. да Товқум, Муйинқум, Сариэшикутров қумли чўллари бор. Қия букилма ва уни дарё қумли ётқизиқлари билан тўлиши натижасида ҳосил бўлган. Қумликларнинг бал. 30 м гача. Саксовул, жузғун, терескен, шўра, шувоқ ўсади. Тупроқлари асосан қўнғир чўлдашт ва кам карбонатли сур тупроқ, шўрхок. Йилига 135 — 200 мм ёғин тушади.