БАЛЛИСТИКА (юн. ballo — ирғитаман) — артиллерия снарядлари, бошқарилмайдиган ракеталар, мина, бомба, ўқ ва б. нинг отилган маҳалдаги ҳаракатини ўрганадиган фан. Ички, ташқи ва экспериментал (тажриба) хилларига бўлинади. Ички Баллистика ўқ отилганда порох газларининг таъсири билан ўқнинг ствол ичидаги ҳаракатини, порохнинг ёниши оқибатида ҳосил бўладиган босимини ўрганади. Ташқи Баллистика ўқнинг ҳаводаги ҳаракатини ва унинг мўлжалланган нишонга тегиш қонунини ўрганади. Экспериментал Баллистика тажриба, текшириш ва синаш қонуниятлари билан шуғулланади. Ички ва ташқи Баллистика физикамат. фанларига суянади. Ташқи Баллистика учун асос фанлар: назарий механика, метеорология ва аэродинамика. Ички Баллистика учун муҳим фанлар — назарий механика, молекуляр физика, термодинамика, газ динамикаси ва портлаш назарияси фанлари. Баллистика фанининг юзага келиши Н. Тартальи, Г. Галилией, Н. Ньютон, Л. Эйлер ва А. Н. Крўлов номлари билан боғлиқ.