БАЛЛАРИ — Ҳиндистондаги шаҳар, Ҳагари дарёси бўйида. Декан ясситоғлиги жан. да, Карнатака штатида. Аҳолиси 245 минг киши (1991). Ип газлама, жун, шакарқанд, металлсозлик саноати ривожланган. Пахта етиштириладиган ва сотиладиган р-н маркази. Баллари яқинидан темир рудаси қазиб олинади. Ҳунармандчилик ривожланган: фил суяги, металл ва ёғочдан турли буюмлар ясалади, мато тўқилади.