БАЛКА

БАЛКА (голландча balk, лот. balcus) — 1) кўндаланг йўналишда таъсир этадиган кучларни қабул қилувчи тўсин; 2) машина ва механизмлар детали. Асосан, эгувчи кучларни қабул қилади. Пўлатдан ясалади.