БАЛИҚЕСИР

БАЛИҚЕСИР — Туркия ғарбидаги шаҳар. Балиқесир элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 170 минг киши (1990). Транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик, цемент, ёғочсозлик, қоғоз ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор.