БАЛИҚ-ИЛОНЛАР

БАЛИҚ-ИЛОНЛАР (Ichthyophis) – оёқсиз, сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар уруғи. Уз. 50 см га яқин. Терисидаги жуда кўп (400 гача) бурмалари ичида майда суяк тангачалари бўлади, кўзи тери остидан кўриниб туради. Танасининг ранги қорамтир-қўнғир ёки зангори, ён томонларида сариқ йўллари бўлади. 4 уруғи, 43 тури Жан. ва Жан.шарқий Осиёда, Жан. Америкада учрайди. Цейлон Б. (Fchthyophis glutinosus) кенг тарқалган, вояга етган даврида тупроқда 30 см чуқурликда яшайди. Дарё ва кўл бўйларидаги чим остида ҳаёт кечиради, сувда нобуд бўлади. Урғочиси сув бўйидаги уясига 15 — 25 та тухум қўйиб, уни личинкаси чиққунгача қўриқлайди. Личинкаси ўпка орқали нафас олади, сувда ривожланади, метаморфозадан сўнг тупроқ остида яшашга ўтади.