БАЛИ

БАЛИ — Малайя архипелагидаги орол. Индонезияга қарашли Кичик Зонд о. лари тўдасида. Майд. 5,6 минг км2. Аҳолиси 2 млн. кишидан ортиқ. Йирик шаҳри — Денпасар. Оролнинг ер юзаси тоғли, шарқий қисмида Агунг вулкани (бал. 3142 м) бор. Иқлими тропик, муссон иқлими. Ёзи серёғин (йилига 1500 мм ва ундан ортиқ). Тропик ўрмонлар билан қопланган. Плантацияларда шоли, кофе, какао етиштирилади. Бали Индонезия маданияти ва санъатининг қад. маркази. Балида меъморий ёдгорлик кўп, жумладан «Қироллар мозори» (11-а.) — қояга ўйиб ишланган фасадлар, «Фил ғори» (13а.) ва б. Оролга кўплаб туристлар келиб туради.