БАЛЕАР ОРОЛЛАРИ — Ўрта денгизнинг ғарбий қисмидаги ороллар тўдаси, Испаниянинг Балеарес мухтор вилоятини ташкил этади. Иккита катта орол — Мальорка ва Менорка о. лари ҳамда Питиус о. лари архипелагидан иборат. Майд. 5 минг км2. Аҳолиси 686 минг киши (1992), аксарияти каталонлар. Маъмурий маркази — Пальма-деМальорка ш. Энг баланд жойи 1445 м. Карст рельеф шакллари кенг тарқалган. Иқлими Ўрта денгиз атрофига хос иқлим. Йиллик ёғин 400 — 600 мм. Тош дуб, ҳалаб қарағайи ва чакалакзорлар учрайди. Аҳолиси субтропик деҳқончилик ва балиқ овлаш билан шуғулланади. 15-а. дан Испания таркибида. Менорка о. да аэропорт ва ғарбий денгиз базаси бор. Туристлар кўп келади, иқлим курортлари мавжуд.