БАЛБАС ҚЎЙ ЗОТИ

БАЛБАС ҚЎЙ ЗОТИ — гўшти, жуни ва сути учун боқиладиган қўй зоти. Ватани Туркия. Бу қўй зоти қўшалоқ қуйруғи билан бошқа зотлардан ажралиб туради. Гўшт сифати яхши. Кўчқорларининг тирик вазни 85—90 кг, совлиқлариники 55 — 60 кг. Қўчқорларининг думбаси 12 кг гача, совлиқларида 5—6 кг. Қўчқорларидан 3,0—4,0, совлиқларидан 2,5—2,8 кг дағал жун олинади. Жун кокили уз. 11—17 см, 60—65% соф жун чиқади. Ўртача 124 — 130 кг сут беради. 100 совлиқдан — 120 қўзи олинади.

Арманистон, Озарбайжон, Шим. Эрон, Туркия ва б. мамлакатларда боқилади. Ўзбекистонда кам тарқалган. Баланд тоғли яйловларда боқишга яхши мослашган. Жунидан гилам, камвол газламалар тайёрланади.