БАЛАНС

БАЛАНС (лот. balanx) — бирон-бир фаолиятнинг бир-бирини мувозанатлаши лозим бўлган томонлари (мас, даромадлар ва харажатлар) ўртасидаги нисбатларнинг миқдорий ифодаси. Иқтисодиётда бухгалтерия баланси, ижтимоий маҳсулот баланси, савдо баланси, меҳнат ресурелари баланси, даромадлар ва харажатлар баланси, тўлов баланси ва б. баланслар мавжуд.