БАЛАНОФОРАЛАР

БАЛАНОФОРАЛАР (Balanophorales) – икки паллали ўсимликлар тартиби, ўсимликлар илдизида паразитлик қиладиган этдор ўтлар. Гуллари майда, бир жинсли ёки полигам, тўшулда жойлашган. Уруғи эндоспермли. Меваси ёнғоқсимон ёки данаксимон. 2 оплага бўлинади. Циноморсимонлар (Cynomoriaceae) оиласи битта туркум ва 2 турни ўз ичига олади, шу жумладан жунгор циномори (Cynomorium songaricum) Марказий Осиёда тарқалган. Баланофорадошлар (Balanophoraceae) оиласига 18 туркум, 120 га яқин тур киради. Тропик ва қисман субтропик минтақаларда, асосан нам тропик ўрмонларда тарқалган. Бошқа паразитлар сингари Баланофоралар органлари ҳам жуда соддалашган: барглари тангачасимон ёки бўлмайди, айрим туркумлари гулларининг гулён-барглари ривожланмаган. Баланофоралар гуллари рангли колба ёки шар шаклида бўлиб, тупроқ юзасига чиқиб туради. Баъзи турлари шам учун ишлатиладиган мумсимон қатронга, бошқалари крахмалга бой бўлади.