БАЛАНЖАР

БАЛАНЖАР — Шим. Кавказдаги ўрта аср шаҳри. Шим. Доғистондаги Сулоқ дарёси бўйидаги Андреево (Эндери, Ждере) қишлоғи ўрнида бўлган деб тахмин этилади. Ривоятга кўра, Баланжарга афсонавий Баланжар ибн Ёфас асос солган. Тарихий манбалар (Яъқубий, 9-а.) Б. ни 6-а. даги воқеалар муносабати б-н тилга олганлар. Унга кўра, Баланжарни сосонийлар қўшини босиб олган. Масъудийнинг ёзишича, Баланжар 8-а. гача Хазар хоқонлигиниит пойтахтларидан бири бўлган. 7 — 8-а. ларда Халифалик қўшинларига қарши қаттиқ қаршилик кўрсатган.