БАКТЕРИЦИД ЛАМПА

БАКТЕРИЦИД ЛАМПА, бактерицид нурлатгич — ультрабинафша нур сочадиган газ разрядли симоб лампаси; ичига инерт газ (мас, Хекселол)га озгина Hg (симоб), ёки Cd (кадмий) қўшиб тайёрланган аралашма тўлдирилади. Қуввати 90 Вт гача бўлади. Бинолардаги ҳаво, рўзғор буюмлари, сув ва б. нарсаларни ультрабинафша нурлар б-н зарарсизлантириш, шунингдек даволаш мақсадлари учун ишлатилади (қ. Симоб-кварц лампаси).