БАКТЕРИОЛОГИЯ

БАКТЕРИОЛОГИЯ (бактериялар ва… логия) — бактериялар ҳақидаги фан, микробиологиянинг бир бўлими. Бир нечта мустақил соҳалари бор. У м у м и й Б. бактерияларнинг морфологияси, физиологияси ва биокимёсини, уларнинг ўзгарувчанлиги ва ирсиятини, эволюцияси, табиатда тарқалиши ва б. ни; тиббиёт ҳамда ветеринария Б. си, касаллик туғдирувчи бактериялар биологиясини, уларни ажратиб олиш ва аниқлаш усулларини, иммунитет ҳодисасини ўрганади. Қ и ш л о қ хўжалиги Бактериологияси тупроқ структураси ҳосил бўлишида, қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш (силослаш, ачитиш ва ҳ. к.)да бактерияларнинг аҳамиятини; техника (саноат) Б. си бактерияларнинг спиртлар, органик кислоталар, ферментлар, аминокислоталар ва б. ҳосил қилиш жараёнларини ўрганади. Бактериология 19-а. дан Л. Пастер бижғиш ва айрим инфекцион касалликларга бактериялар сабаб бўлишини аниқлагандан сўнг ривожлана бошлади.