БАКТЕРИОЛОГИК ЛАБОРАТОРИЯЛАР

БАКТЕРИОЛОГИК ЛАБОРАТОРИЯЛАР — микробиологик текшириш олиб бориладиган илмийамалий муассаса. Касалхоналар ҳузуридаги диагностика Б. л. и касалликни аниқлаш учун зарур текширишлар олиб боради. Санэпидстанциялар ҳузуридаги Бактериологик лабораториялар аҳолини профилактик текширишдан, озиқ-овқатларни санитариябактериологик текширишдан ўтказади. Ветеринария Б. л. и ҳамда назорат вазифасини ўтайдиган тор ихтисосли Бактериологик лабораториялар ҳам бўлади.