БАКТЕРИАЛ ЎҒИТЛАР

БАКТЕРИАЛ ЎҒИТЛАР — таркибида экинлар учун фойдали тупроқ микроорганизмлари бўлган препаратлар. Бактериал ўғитлар тупроққа солинганда ўсимлик илдизи зонасида биокимёвий жараёнларни кучайтирадиган ва ўсимликнинг илдиз орқали озиқланишини яхшилайдиган микроорганизмлар манбаи ҳосил бўлади. Бактериал ўғитлар микроорганизмлари ўсимликларнинг азот, фосфор ва б. элементлар билан таъминланишини яхшилайди. Улар ўсимликлар учун зарур биологик фаол моддалар (ауксинлар, витаминлар ва б.) ни синтез қилиш қобилиятига эга. Бундан ташқари, Бактериал ўғитлар касаллик туғдирувчи замбуруғларнинг кушандаси бўлиб, ўсимликларни касалланишдан сақлайди. Ўзбекистон қ. х. да 1935 й. дан бошлаб қўлланилган. Бактериал ўғитлардан азотобактерин, нитрагин, фосфоробактерин ва б. ишлатилади. Уруғлик экиш олдидан Бактериал ўғитлар билан дориланади Бактериал ўғитлар қуруқ бинода 0» дан 10° гача ҳароратда з-д идишларида сақланади ва бир мавсум давомида фойдаланилади.