БАКАНАС

БАКАНАС — Қозоғистон Республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятидаги дарё. Уз. 240 км, ҳавза майд. қарийб 25,1 минг км2. Чингизтов тизмасининг ғарбий ён бағридан бошланиб, Балхаш-Олакўл ботиғидаги қумликларга сингиб кетади. Асосан қордан тўйинади. Айрим йиллари қуриб қолади. Суви суғоришга сарфланади.