БАКАЛАВРИАТ

БАКАЛАВРИАТ — кўп мамлакатларда олий таълимнинг дастлабки босқичи. Ўзбекистонда Бакалавриат мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган таянч олий таълимдир. Ўқиш муддати камида 4 й. Бакалаврлик дастури тугаллангандан сўнг, битирувчиларга бакалавр даражаси берилиб давлат аттестацияси якунларига кўра давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маълумот тўғрисидаги диплом топширилади.