БАКАЛАВР

БАКАЛАВР (лот. baccalaria — вассалнинг ер-мулки) — кўп мамлакатлардаги дастлабки илмий даража. Ўрта асрда Ғарбий Европа унтларида таълимнинг биринчи босқичини тугаллаган талабаларга берилган. Ўзбекистонда «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» (1997) га мувофиқ ун-т ва б. олий ўқув юртларининг 1босқичи — бакалавриатни тугатганларга Бакалавр даражаси берилади ҳамда давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб-ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади. Баъзи хорижий мамлакатлар (мас, Франция)да ўрта маълумотга эга бўлиб, олий ўқув юртига кириб ўқиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳам Бакалавр деб аталади.