БАҲРИН

БАҲРИН (Барин) — ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бирининг номи. Баҳринлар мўғуллар истилоси даврида Дашти Қипчоққа келиб ўрнашган. Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» асаридаги маълумотларга кўра, мўғул хони Бичинкаённинг Барин исмли ўғли бўлиб, Баҳринлар ўшанинг наели экан. Этнограф В. В. Радловнит таъкидлашича, манғит сулоласига мансуб ҳар бир бўла-жак Бухоро хонини тўрт қабила — минг, алат (арлот), Б. ва баташ вакиллари кигизга ўтқазишиб, тўрт учидан баланд кутаришган. Баҳринлар хонликнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнаганлар, юқори давлат мансабларига таймн-лаиганлар. 16—17а. ларда Баҳрин ларнинг катта бир қисми Дашти Қипчоқдан Тошкент воҳаси, Фарғона водийси, Бухоро хонлиги ҳудудига кучиб ўтган, кўпчилиги ўтроклашиб, қабила ва уруғларини унутиб юборишган. 1924 й. маълумотига би-ноан, Ўзбекистонда 9 мингга яқин (Зарафшон воҳасида — 2300 киши, Бухоро вилоятида — 3770 киши, Жиззах ту-манида — 2000 киши) Баҳрин бўлган. Баҳринлар бир қанча уруғларга бўлинган, энг йириклари — багонали, қорақалпоқ, уали.