БАГРАТ III

БАГРАТ III — Грузия подшоси (975 — 1014). Баграт III ўз ҳукмронлиги даврида Ғарбий Грузия ва Шарқий Грузиянинг катта қисми (Картли, Кахети, Эрети) ни ягона бир давлат остига бирлаштирган; Б. III дворянларга таяниб мамлакатни бирлаштириш сиёсатидан норози бўлган йирик мулкдорларга ҳамда арабларга қарши курашган. Унинг даврида ўрта аср грузин маданиятининг ажойиб ёдгорликларидан бири — Бедиа ибодатхонаси (Абхазия) ҳамда Кутаисидаги Баграт ибодатхонаси бунёд этилган.