БАДРИЙ АБДУЛЛА

БАДРИЙ АБДУЛЛА (1893, Самарқанд — 1936) — ўзбек драматурги. Рус-тузем мактабини тамомлаб, муаллимлик қилган. 1910-й. ларда европача усулдаги янги ўзбек театрининг шаклланишига ҳисса қўшган. Ўзининг драма труппасини ташкил этди. 1914—16 й. ларда «Жувонмарг», «Аҳмоқ», «Ўгай ота», «Бойвачча» каби пьесаларини ёзди. Уларда ўзбек халқининг ўтмиши ва ўша даврдаги кечмиш ҳаёти акс эттирилади. Хусусан «Номоз ўғри» (1920) пьесасида ўзбек халқининг рус босқинчиларига қарши кураши ёритилади. Пьеса Б. А. труппаси кучи билан саҳналаштирилган.