БАДРИДДИН

БАДРИДДИН (14 – а.) — самарқандлик бинокор уста. Б. уста Шамсуддин ва уста Зайнуддинлар билан ҳамкорликда Шохизинда ансамбли (Самарқанд)даги Шоди Мулк оғо мақбарасини қурган (1373). Бу ҳақда мақбара пештоқининг шарафаси ва устун безаги орасига ёзилган. Бадриддин ва унинг ҳамкорлари бинонинг умумий кўринишини нафис ва жозибали қилиб ишлаш, безак услубини такомиллаштириш, нақшларини мураккаблаштириш йўли билан марказий мужассамотли, бир хонали мақбаралар меъморлигида бурилиш ясаган.