БАДРИДДИН КАШМИРИЙ

БАДРИДДИН КАШМИРИЙ (тўлиқ исми Бадриддин ибн Абдуссалом ибн Саййид Иброҳим ал-Ҳусайний алкашмирий) (16-а. 2-ярми) — тарихчи, адиб, шоир. 1554 й. Кашмирдан Бухорога келган ва Жўйбор хожаларидан Хожа Муҳаммад Ислом ва унинг ворислари Хожа Саъд ва Хожа Тожиддин Ҳасаннинг шахсий котиби бўлган. Бадриддин Кашмирий Абдуллахон II га бағишланган З«афарнома» достони (1593), кўплаб маснавий, ғазаллар, шунингдек умумий тарихнинг Шайбонийхонгача бўлган даврини қамраб олган «Расулнома» асарини ёзган. Бадриддин Кашмирийнинг бизгача етиб келган тарихий асарларидан бири «Равзат арризвон ва ҳадиқат алғилмон» («Ризвон (фаришта) боғи ва ғилмон бўстони») бўлиб, у тахм. 1589—90 й. ларда ёзилган. Асар муқаддима, хотима ва 7 бобдан (боблар фаслларга ажратилган) иборат бўлиб, Жўйбор хожаларининг ҳаёти, уларнинг шайбоний султонлари билан олиб борган ёзишмаларига бағишланган. Унда Мовароуннаҳрнинг 16 – а. 2-ярмидаги иқтисодийсиёсий аҳволи, маданий ҳаёти, Бухоро хонлигининг Эрон, Шим. Ҳиндистон, Қашқар, Хоразм, қозоқлар, қирғизлар билан сиёсий алоқаларига оид кўплаб маълумотларни учратиш мумкин.