БАДОЕ ул-ЛУҒАТ

«БАДОЕ ул-ЛУҒАТ» («Ажойиб луғат») — Алишер Навоийнинг шеъриятини изохлаш учун тузилган ўзбекча-форсча луғат. Муаллифи — Толе Ҳиравий. 1500-й. ларда Султон Ҳусайннинг топшириғига биноан тузилган. «Бадое ул-луғат ул-л.»да мингга яқин сўз ва иборалар берилган. Ҳажми — 180 бет. 1—10 – бетларида луғатчилик ва бу луғат ҳақида маълумот берилган. Унда от, сифат, сон ва олмошлар бош келишикда, феъллар масдар шаклида кўрсатилган. «Бадое ул-луғат ул-л.» луғатчилик тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатган. Проф. А. К. Боровков томонидан ўрганилиб, нашр эттирилган (1961).