БАДИҲАГЎЙЛИК

БАДИҲАГЎЙЛИК — эркин тарзда ижро этилган ёки ижод қилинган бадиий асарнинг ўзига хослиги. Муайян шакл, жанр, услуб ва б. нинг ижодий тартиб-қоидалари асосида, яъни мавжуд элементларнинг янги тарзда ўзаро боғланиши натижасида вужудга келади. Турли санъат турлари (театр, рақс, мусиқа, поэзия)да мавжуд. Ижодкорлардан юқори маҳорат, бадиий савияни талаб қилади.