БАДЕН МАКТАБИ — 19 а. охири ва 20 а. бошидаги неокантчилик йўналиши. Асосий намояндалари — В. Виндельбанд ва Г. Риккерт Баден (ериГермания)даги Фрейбург ва Хейдельберг ун-тларида дарс берган. Баден мактаби вакиллари инсоният маданияти маънавий қадриятлар замирига қурилган, деган ғояни олға сурди. Табиатшунослик фанларининг услубиётини тарих фанлари услубиётига қарамақарши қўйди. Табиатшуносликни табиат ҳодисаларининг такрорланувчи ва умумий қонуниятлари ҳақидаги, тарихни тараққиётнинг алоҳида фактлари тўғрисидаги фан, деб ҳисоблади.
Баден мактаби вакиллари фанларни предметларига қараб эмас, балки тадқиқ қилиш услубиётига қараб тасниф этган, тарихнинг объектив қонуниятлари мавжудлигини рад қилган.