БАДЕ САМАРҚАНДИЙ (Муҳаммад Баде ибн Муҳаммад Шариф Самарқандий) (1641, Самарқанд — ?) — ўзбек шоири ва адабиётшуноси. «Малеҳо» тахаллуси билан шеърий асарлар ёзган. Уч йиллик саёҳат натижасида «Музокир ул-асҳоб» («Суҳбатдошлар зикри», 1692) номли тазкира яратган. Тазкирада 17-а. да Мовароуннахр ва Эронда яшаган 203 шоирнинг ижоди ва ҳаёти ҳаҳида маълумот берилади, асарларидан намуналар келтирилади.
Ад.: Абдуллаев И., Ҳикматуллаев X., Самарқандлик олимлар, Т., 1969.