БАДАН

БАДАН, мўғул чойи (Bergenia crassikolia) — тошёрардошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Ўрта Осиёда бир неча тури бор. Сурхондарё вилояти тоғларида В. hissarica тури учрайди. Гуллари чиройли, қизил ёки бинафша ранг. Манзарали ўсимлик сифатида экилади. Илдизи ва поясида 28% гача ошловчи моддалар, арбутин глюкозиди ва бўёқ моддалар бор. Илдизпоясидан олинадиган экстракт стоматит, колит, энтероколит ва гинекологик касалликларни даволашда ишлатилади.